Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия вазирлар маҳкамасининг ваколатлари муддати тугади
Италиянинг Паоло Жентилони бошчилигидаги ҳукуматининг ваколатлари муддати тугади – формал жиҳатдан у истеъфога кетган, бироқ ўзининг жорий вазифаларини бажаришни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Италия президенти Сержо Маттарелла маълум қилди.
Маттарелла агар сиёсий партиялар вакиллари ҳукумат коалициясини тузишга келиша олмасалар, муддатдан аввалги сайловларгача фаолият юритадиган “нейтрал ҳукумат” шакллантиришни таклиф қилди.
Италия президенти сайловларнинг ўтадиган эҳтимолий вақти сифатида келаётган ёз ёки куз ва ҳаттоки декабрни айтган.
Маттарелла янги ҳукуматни шакллантириш зарурлигини таъкидлаб ўтган ва сиёсий партияларни жавобгарликка чақирган.
“Агар яқин орада парламент кўпчилигини тузишга муваффақ бўлинса, жорий вазирлар маҳкамаси зудлик билан истеъфога кетади”, деб тушунтирган Маттарелла. Яқин кунларда айнан Маттарелла вазирлар маҳкамасининг таркибини таклиф қилиши керак бўладиган бош вазир лавозимига номзодни айтади.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025