Жаҳон | 18:26 / 08.05.2018
6396
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон почтаси дрони тақдимот вақтида қулади (видео)

«Казпочта» 4 килограммгача бўлган жўнатмаларни етказишга мўлжалланган янги учувчисиз қурилмаларни тақдим этди. Тақдимот маросимига журналистлар ва Қозоғистон бош вазир ўринбосари Асқар Жумагалиев таклиф этилди.

Расмийлар ташрифига қадар журналистларга 5 минг долларлик эски дрон парвози намойиш қилинди. Парвоз бир неча сония давом этиб, юқорига кўтарилмай қулади. Хизмат кўрсатувчи компания директори Алексей Ким буни дрон янги локацияда ишга туширилгани ҳамда об-ҳаво шароитлари инобатга олинмагани билан изоҳлади.

Бош вазир ўринбосари ташрифидан сўнг янги дрон муаммоларсиз ишга туширилди - у синов майдони узра айланиб, газеталар юкланган жўнатмани белгиланган жойга ташлади. Янги дрон парвози муваффақиятли якунланди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид