Жаҳон | 14:40 / 08.05.2018
19107
1 дақиқада ўқилади

Никол Пашинян Арманистон бош вазирига айланди

Мухолиф сиёсатчи, «Гражданский договор» партияси ва  «Елк» фракцияси аъзоси Никол Пашинян Арманистон бош вазири этиб сайланди. Унинг номзоди учун парламентнинг 59 нафар депутати овоз берди, 42 киши қарши чиқди.

8 май куни Пашинян мамлакат бўйлаб дам олиш куни эълон қилганди. Шунинг учун арманлар Еревандаги Республика майдонига тўпланди ва парламент йиғилиши ва овоз бериш жараёнини жонли кузатишди. 

Никол Пашинян арманистонликларни соат 20:00да майдонга чиқиб, ғалабани нишонлашга чақирган.

1 май куни ўтказилган овоз бериш жараёнида Пашинян керакли 53 овоз ўрнига 45 овоз қўлга киритганди. Республика партияси уни қўллаб-қувватлашдан бош тортганди. Шундан сўнг, мухолиф сиёсатчи тарафдорларини мамлакатда навбатдаги тартибсизликларни уюштиришга чақирди, кейинги куниёқ республикачилар ўз қарорларини ўзгартиришга ваъда беришди.

Мавзуга оид