Спорт | 11:50 / 09.05.2018
9101
2 дақиқада ўқилади

Яна бир клуб АПЛдан тушиб кетди

Фото: beIN SPORTS

Англия Премьер Лигаси доирасидаги қолдирилган учрашувда «Суонси» ўз майдонида «Саутҳэмптон»ни қабул қилди. 

Бу ўйин натижаси эса учинчи жамоа - «Вест Бромвич»ни расман Премьер Лигадан тушириб юборди.

Бу ўйиндаги дуранг «Вест Бромвич»га сўнгги тур олдидан лигада қолиш имкониятини сақлаб қоларди. Аммо меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси ғарбликлар тақдирини узил-кесил ҳал қилди.

«Вест Бромвич» охирги марта 2008/09 йилги мавсумида Чемпионшипга тушиб кетган, аммо бир йилдаёқ яна элитага қайтишга муваффақ бўлганди.

АПЛни тарк этадиган учинчи жамоа «Ҳаддерсфилд» ва «Суонси» жамоаларидан бири бўлади. «Ҳаддерсфилд» қолган икки ўйинда бир очко олса, лигадаги ўрнини расман сақлаб қолади. Жамоа бугун «Челси» меҳмони бўлади, агар бу ўйинда камида дурангга эришилса, «Суонси» расман чемпионшипга тушиб кетади.

Мавзуга оид