Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Россияни Эрон ядро дастури бўйича разведка маълумотлари билан таништирди
Исроил ҳукумати аъзоси Зеев Элькиннинг маълум қилишича, мамлакат расмийлари Россия томони Эрон ядро дастурида махфий жиҳатлар борлиги бўйича разведка маълумотлари билан танишиши учун барча керакли ҳаракатларни амалга оширди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар беряпти.
«Исроил россиялик тегишли мутахассислар Эрон махфий ядро дастури бўйича досьеда нималар ёзилганини батафсил танишиб чиқиши учун керакли бўлган барча қадамларни қўйди», - дея айтиб ўтди Элькин.
У Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашувда бу маълумотлар муҳокама қилиниши бўйича берилган саволга жавоб қайтармади. Икки давлат етакчилари ўртасидаги суҳбат 9 май куни бўлиб ўтади, шундан сўнг Нетаньяҳу Ғалаба парадида иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти АҚШни психологик урушда айблаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025