Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Tesla акцияларига тахминан 10 млн доллар йўналтирди
Tesla компанияси асосчиси Илон Маск ўз компаниясининг 33 минг акциясини харид қилди, улар 9,9 млн долларга тушди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Сотиб олинган акциялар Маскнинг компаниядаги улушига таъсир кўрсатмаган: у 22 фоиз акциялар билан Tesla активларининг етакчи эгаси бўлиб қолишда давом этмоқда. Янги акциялар Маскнинг улушини бир фоизнинг ўндан бир қисмига камроқ оширган.
Таъкидланишича, одатда ижрочи директорлар очиқ бозорда ўз компаниялари акцияларини харид қилмайди. Тахминларга кўра, Маск шу тариқа ўз компанияси иқтисодий истиқболларига ишонишини билдирмоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla рекорд даражада зарар кўргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:45 / 27.05.2025
Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади
18:36 / 26.05.2025
Янги автопилот Tesla автомобилини ағдарди
22:00 / 24.05.2025