Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нореал қарздорлик қачонгача давом этади?
Андижон шаҳар Навоий шоҳ кўчасида яшовчи фуқаро Р. Хўжамбердиев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, электр энергияси учун тўловларни мунтазам амалга ошириб келаётган бўлса-да, электр тармоқлари корхонаси томонидан 3 200 000 сўм қарздорлик ҳисоблашганини айтиб мурожаат қилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясида маълум қилинишича, мазкур ҳолат Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Яъни мурожаатчининг абонент картаси ҳаракат жадвалига солиштирилди. Натижада ҳисоблагич кўрсаткичи бўйича 2018 йилнинг февраль ойига қадар истеъмолчи 600 000 сўм ҳақдор бўлиб чиқди.
Аниқланишича, назоратчилар томонидан 2017 йилда кўрсаткичларни киритиш вақтида хатоликка йўл қўйилгани сабабли ортиқча 3 200 000 сўм нореал қарздорлик келиб чиққан.
Шундан сўнг шаҳар мажбурий ижро бюроси мутахассислари томонидан ушбу хонадоннинг нореал қарздорлигини аниқлаш мақсадида қайта хатлов ўтказилди. Унга кўра, фуқаро Р. Хўжамбердиев хонадонидаги ҳисоблагич ускунаси кўрсаткичи бўйича 600 000 сўм ҳақдорлиги аниқланиб, истеъмолчи фойдасига ҳал қилинган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025