Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда энг кўп сотилувчи автомобиллар маълум, Ravon ўз позициясини йўқотмоқда
Жорий йилнинг апрель ойида Россияда янги автомобиллар сотуви 17,6 фоизга ўсди. Европа бизнес уюшмасининг ҳисоботига кўра, сўнгги ойда 154 425 автомобиль сотилган, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 22,8 мингтага кўпдир.
Март ва февраль ойлари билан таққослаганда, Россия бозоридаги энг оммабоп бешта машина ўзгаришсиз қолди: рўйхатда Kia Rio етакчи, кейин Lada Vesta ва Granta бормоқда, топ-5га эса Hyundai Solaris ҳамда Creta якун ясаган.
Энг кўп сотилувчи 25та автомобиль ичида Ravon’нинг бирорта модели йўқ. Ravon 2018 йил апрель ойида 576та машина сотди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан (859) 32,9%га кам.
Ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи ўрин «Лада»да. Апрель ойида 30,7 минг дона автомобиль сотилган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 17 фоиз кўпдир. Кейинги поғоналардан Kia ва Hyundai жой олди, улар 19,5 минг ҳамда 15,8 минг автомобиль сотган.
Россияда йил бошидан буён 545 минг 345 дона автомобиль харид қилинди. 2017 йил давомида эса - 1 595 737 автомобиль.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025