Ўзбекистон | 23:35 / 10.05.2018
5951
2 дақиқада ўқилади

Парламентда “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси​ муҳокамага қўйилмоқда

Фото: parliament.gov.uz

Шу кунларда парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини экспертлар ва мутахассислар иштирокида биринчи ўқишда концептуал кўриб чиқиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда қуйи палата Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 июндаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси ижросини давом этиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатасига киритилган.

Қонун лойиҳасида “экстремистик фаолият” (“экстремизм”), “экстремист”, “экстремизмни молиялаштириш”, “экстремистик материал” тушунчаларига аниқ таъриф бериш, экстремизмга қарши курашишнинг асосий принциплари ва йўналишларини белгилаш кўзда тутилмоқда, экстремизмга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи ва амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатлари ифодаланаяпти. 

Экстремистик материалларнинг айланиши, шунингдек, экстремизмни молиялаштиришга йўл қўймаслик каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мавзуга оид