Ўзбекистонда Марказий Осиёнинг энг катта тегирмони ишга туширилди
10 май куни Beshefar компанияси Марказий Осиёдаги энг катта тегирмон фаолиятига старт берди. Сергели саноат зонасида ишлаб чиқариш қиймати 650 тоннани ташкил қилувчи тегирмон ишга туширилди.
Таъкидлаш жоизки, бу Beshefar компаниясининг Ўзбекистондаги иккинчи лойиҳаси ҳисобланади. Биринчи лойиҳа 2013 йилда тузилган бўлиб, унга кўра Яшнобод туманида 300 тонналик ун ишлаб чиқариш қувватига эга завод барпо этилган. Истеъмолчилар талаби ошган сари янги завод қурилишига эҳтиёж сезилган ва ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиришга қарор қилинган.
Янги заводнинг қуввати жуда катта, яъни ушбу тегирмон 650 тонна ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тегирмон энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Тегирмонни ишга туширишда унинг энерготежамкорлиги ҳам инобатга олинган. Ушбу технологиялар Туркиядан келтирилган бўлиб, улар ун ишлаб чиқаришдаги энг илғор технология ҳисобланади.
Тегирмон ҳовлисида тўрт байроқ (Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Beshefar компанияси логоси туширилган байроқ) ҳилпираб турганини кўришингиз мумкин. Компания ходимларидан бирининг изоҳ беришича, асосий буғдой Қозоғистондан келтирилгани боис шу мамлакат байроғи осилган. Туркия байроғи ҳилпирашига сабаб эса бу ердаги технологияларнинг барчаси айни шу мамлакатдан келтирилганидир. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ун ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда етакчиликни кўзламоқда.
Beshefar компанияси муассислари ака-ука Маҳмадаминовлар Туркиянинг етакчи тегирмон ишлаб чиқарувчи компанияси билан шартнома тузиб, суткасига 650 тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган линияни олиб келишди. Бинолар қурилиши, ускуналар монтажи ва ишлаб чиқариш учун лозим бўлган бошқа ишлар 2018 йилнинг биринчи чорагида буткул ишга тайёр ҳолатга келтирилди.
Beshefar компанияси ўзининг келгусидаги режаларида тўлиқ экспортга йўналтирилган ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа устида хорижлик ҳамкорлари билан музокаралар олиб бормоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш баробарида қўшимча равишда 200 киши янги иш ўрни билан таъминланади.
Таъкидлаш жоизки, Beshefar компанияси номи уч ака-ука - Бегзод, Шерзод, Фарҳод исмларининг илк ҳарфларидан ҳосил бўлган.
"Жигарларим - Шерзод, Фарҳод ва корхонамизнинг меҳнатсевар ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, сизлардек иқтидорли ходимлар билан янгидан-янги чўққиларни забт этамиз, Худо хоҳласа. Тадбиркорлар йўлида жуда катта-катта имкониятлар яратиб бераётган муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромоновичга улкан муваффақиятлар, қилаётган саъй-ҳаракатларида омадлар тилайман. Барчангизга раҳмат!", - дейди Beshefar компанияси муассиси Бегзод Маҳмадаминов.
Маълум қилинишича, компания бу билан чекланиб қолмай, сифат устида доимий ишлаб, йил сайин янгидан-янги модернизация босқичларини кечиради. Талабга қараб ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам ошириб боради. "Мўътабар" уни нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёдаги энг сифатли унлардан бири бўлишига ишонч билдирилди.
"Авваламбор бу компания таъсисчиларини Ўзбекистон Республикаси ривожига қўшаётган ҳиссаси билан чин юракдан табриклаймиз. Ушбу корхона 2016 йил охирида Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан оммавий оферта савдосига қўйилган эди. Сотиб олган мулкдорларда корхонани ишга туширишга доир бир неча лойиҳалар бўлган. Хусусан, 2017 йилнинг 23 февралида қабул қилинган 2796-сонли қарор доирасида бу корхона мулкдорларини бошқармага таклиф қилдик ва бир неча лойиҳаларни кўриб чиқдик. Улар ичида бизга ҳамда мулкдорларга маъқул бўлган лойиҳа пойтахт аҳолисига зарур бўлган ун маҳсулотларини етишитириб чиқариш бўлди. Биз барчамиз корхонани ишга туширишга доир "йўл харитаси"ни туздик ва унинг асосида ушбу йирик корхона ишга туширилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхонанинг бугунги даражасига келиши учун 10 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция маблағлари киритилди, унда 200 дан ортиқ иш ўринлари яраталиши кўзда тутилган. Инвесторларга каттадан-катта омадлар тилаймиз", - дейди Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Яминов.
Бугун қатор ислоҳотлар жадал амалга оширилаётган бир даврда юртимизда янгидан-янги завод ва корхоналарнинг ишга туширилиши ўзбек халқини қўшимча иш ўринлари билан таъминлаши шубҳасиз. Шундай экан, бундай корхоналар сони кўпайишига тилакдошмиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 26.09.2023
Қирғизистоннинг буғдой ва ун экспортини тақиқлаши Ўзбекистон бозорига таъсир кўрсатмайди – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
15:34 / 25.09.2023
Қирғизистонда ун ва буғдой экспортига 6 ойлик тақиқ жорий этилди
20:27 / 16.09.2023
Вазир ўринбосари: буғдой нархлари 20 кунларда жойига келади
10:53 / 01.09.2022