Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ТИВ раҳбари ЕИ, Хитой ва Россия билан ядровий битимни муҳокама қилади
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф Хитой, Россия ва Бельгияга ташриф буюриб, АҚШнинг ядровий битимдан чиқиш тўғрисидаги қарорини муҳокама қилади. Бу ҳақда РИА «Новости» идорадаги манбага асосан хабар бермоқда.
«Зариф якшанба куни Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасини муҳокама қилиш учун дипломатик турнени бошлайди. Сафар Хитойдан бошланади, вазир бу ерда якшанба ва душанба кунлари бўлади, сўнг Зариф Россияга боради ҳамда ўз ҳамкасби билан учрашади, кейин европалик ҳамкасблар билан учрашиш учун Брюсселга йўл олади», - дея қайд этиб ўтди манба.
Унинг таъкидлашича, Зариф ушбу масала бўйича хорижий давлатлар дипломатлари билан ҳам қатор учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эрон билан «яхши битим»га эришиш ниятида экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025