Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон давлат қарзи ҳақида маълумот берилди
Қозоғистоннинг давлат қарзи бир йил давомида 20 фоизга ошди ва қарийб 15 триллион тенге (45,45 миллиард доллар)ни ташкил этди, деб хабар бермоқда finprom.kz.
2018 йил март ойида Қозоғистон Республикасининг давлат қарзи 14,8 трлн тенгени ташкил этди, бу бир йил аввалгига нисбатан 20,9%га кўп (12,3 триллион тг, $37,3 млрд).
Мамлакатнинг умумий давлат қарзи давлат қарзидан - 14,3 триллион тг (43,3 млрд доллар, йиллик ўсиш - 20,1%), давлат томонидан кафолатланган қарзлар - 428,5 млрд тг (1,3 млрд доллар, ўсиш -59,4%) ва давлат кафолати остидаги қарзлардан иборат - 37,8 миллиард тг (114,5 миллион доллар).
Давлат қарзи ўсишига таъсир кўрсатган асосий омилга ҳукуматнинг ички қарзи айланди (39,5%). Бир йил мобайнида у 30,9%га ортди, 4,4 тг.дан 5,7 трлн тг. (13,3 млрд доллардан 17,2 млрд доллар)га ошди. Шу билан бирга, ташқи қарз деярли ўзгармади – ўсиш 0,1% ёки 5 млрд тг (15,15 млн доллар).
Охирги 5 йилда давлат қарзи 3,7 бараварга (10,8 триллион тг), 4 трлн тг.дан 14,8 трлн тг.га ўсди.
Мавзуга оид
09:44 / 11.04.2025
АҚШнинг давлат қарзи чегараси яна оширилади
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025