Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nike автоматик тарзда кийилувчи кроссовкаларни ишлаб чиқаради
Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи машҳур Nike компанияси пойабзалнинг ичига ёки тагига ўрнатилувчи ғаройиб конвейерни ихтиро қилди. Бу ихтиро сабаб инсон кроссовкани мустақил кийишига ҳожат қолмайди, у ўзи инсон оёғига кийилади. «360» телеканали шу ҳақида хабар берди.
Икки йил илгари компания машҳур "Келажакка қайтиш" фильмидагидек боғичлари ўзи бойланадиган спорт ботинкаларини ишлаб чиққан эди. Энди эса Nike бундан-да илгарилаб, нафақат кроссовкалар боғичларини, балки уларнинг кийилишини ҳам автоматлаштириш ниятида.
Компания муҳандислари пойабзал ичига ёки тагига моторли конвейер ленталарини жойлашни таклиф қилишди. Инсон оёғининг олд томонини кроссовка ичига киргизиши билан улардаги сенсорлар буни аниқлаб, конвейердаги моторни ишга туширади - у эса оёқни эҳтиёткорлик билан ботинка ичига тортиб жойлаштиради.
Пойабзал таглигидаги мотор қайта зарядланувчи аккумулятордан тўйинади. Энергия манбаи инсон ҳаракати натижасида энергия ишлаб чиқарувчи генератор билан тўлдирилади.
Мавзуга оид
16:15 / 04.07.2024
Омадсиз спортчи ташкил этган компания — жаҳонга машҳур Nike қандай пайдо бўлганди?
16:00 / 07.08.2023
Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди
14:34 / 26.11.2021
Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкалари қачондан ишлаб чиқарилиши айтилди
17:03 / 05.09.2021