Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда пул маблағлари қолдиғи 50 минг евродан ошадиган ҳисоб рақамлар текширилади
Португалия ҳукумати мамлакат солиқ идораларига пул маблағлари қолдиғи 50 минг евродан кўпроқни ташкил қиладиган ҳисоб рақамлари ҳақида автоматик равишда маълумот олишга имкон берадиган фармонни имзолади. Мамлакат ҳукумати бундай чора солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва пул ювишга қарши курашда ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.
Фармон 2016 йилдаёқ вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланган. Бироқ шундан кейин унга мамлакат президенти Марсело Ребело де Соуса томонидан банк секторидаги мураккаб вазият сабабли тақиқлов қўйилганди. Айни вақтда Португалия банклари ўз тўловчанлик қобилиятларини яхшилаб олганлар ва улардан аксарияти яна фойда олишни бошлаган.
Айни вақтгача Португалияда солиқ идораларига фуқароларнинг банк ҳисоб рақамларидаги баланс ҳақида маълумот олиши учун суд рухсати талаб қилинган.
Мавзуга оид
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
19:50 / 16.05.2025
Португалияда черковнинг қулаган деворлари орасидан 12 та скелет топилди
21:57 / 04.05.2025
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
17:12 / 28.04.2025