Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг АҚШга ташрифини Ўзбекистондан 80 нафарга яқин журналист ёритади. Қайси журналистлар экани номаълум
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15-17 май кунлари Америка Қўшма Штатларига илк расмий ташрифи билан боради.
16 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни Оқ уйга илк бор ташрифи муносабати билан қабул қилади. Президентлар умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади. Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ва инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилади.
Президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, ушбу ташрифни ёритиш учун Ўзбекистондан 80 нафарга яқин журналист жалб этилади.
«Оқ уй веб-сайтида бу ташриф тарихий деб аталган. Ташрифни ёритиш учун Ўзбекистондан 80 га яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Президент матбуот хизмати бу воқелик ҳақида батафсил ахборот ва медиа материаллар бериб боради», - дея ёзган Алламжонов фейсбукдаги расмий саҳифасида.
Шу билан биргаликда, бу журналистлар қайси нашрлар вакиллари бўлиши маълум қилинмаган. Жумладан, «Kun.uz» сайти бу ташрифни ёритиш учун таклиф этилмаган.
Мавзуга оид
15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди
14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов
14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди
13:34 / 12.02.2025