Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг бирданига уч области губернаторлари Ўзбекистонга келади
16-19 май кунлари Украинанинг учта области делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Республикага Сумск, Львов ва Херсон области вакиллари келади. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Львов области маъмурияти минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашни режалаштирмоқда. Шунингдек, Украина делегацияси XXII “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро кўргазмаси ва конференциясида ҳамда XIII энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбаларига алоқадор халқаро кўргазмада иштирок этишни режалаштирмоқда.
Режага кўра, Украинанинг учта области раҳбарлари Ўзбекистон бош вазири ўринбосари билан учрашиб, ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришади. Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025