Фан-техника | 13:41 / 12.05.2018
4817
2 дақиқада ўқилади

Янги модификациядаги Falcon 9 ракетаси коинотга учирилди

Фото: NASA

АҚШнинг SpaceX компанияси АҚШ вақти билан 11 май куни Falcon 9 ракетасининг янги модификацияси – Block-5’ни фазога учирди. Бу ракета аввалгиларидан кучлироқ двигателлари, хавфсизлик борасидаги устунликлари ва кўп марта фойдаланиш мумкинлиги билан фарқ қилади. Маълум қилинишича, айнан шу ракета Илон Маск компанияси томонидан келгусида бошқарилувчи парвозларда қўлланади.

Ракета орбитага Бангладешга тегишли Bangabahndu Satellite-1 геостационар сунъий йўлдошини олиб чиқди. Бу сунъий йўлдош Бангладеш ва бутун атрофдаги ҳудудни сигнал билан қоплайди. Сунъий йўлдош стартдан 33 дақиқа ўтгач, геостационар орбитага чиқарилган.

Falcon 9 Канаверал бурунидаги космодромдан АҚШ шарқий соҳилбўйи вақти билан 11 май соат 16:14да (Тошкент вақти билан 12 май соат 1:14) амалга оширилди. Бир неча дақиқадан кейин ракетанинг биринчи поғонаси ерга муваффақиятли қайтарилган. 1-поғона ракета учирилган жойдан тахминан 611 км узоқликда, Атлантика океанидаги сузиб юрувчи платформага қўндирилган.

Маълум қилинишича, SpaceX муҳандислари ракетанинг янгиси модификациясига аввалгиларига нисбатан кўплаб ўзгартиришлар киритишган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид