Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик уч аёл Самарқандда талончилик содир этди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 11 май куни Тошкўприк маҳалласида яшовчи уй бекаси Г.С. ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У ўша куни соат 12.30ларда 3 нафар номаълум аёл унинг уйига келиб, улардан 2 нафари уни ушлаб турганлиги, 1 нафари уйига кириб, у ердан 200 АҚШ доллари, 280 минг сўм пули, 3 турдаги матоси, 1 дона пичоғи, 3 дона сочиқлари, 1 дона “Самсунг” телефон аппарати ва қувват манбаини олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи С.Ж., Китоб туманида яшовчи З.Х.ва бирга яшовчи синглиси З.Х. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025