Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Сергелига ҳоким бўлди
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Нозим Ҳусанов бу лавозимда Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланган Бахтиёр Раҳмонов ўрнини эгаллади.
Нозим Ҳусанов Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди. У 1976 йил, Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2002 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Бундан аввал «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига янги ҳоким тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:20 / 28.09.2024
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
19:41 / 27.09.2024