Ўзбекистон | 12:03 / 12.05.2018
39526
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Султонович Раҳмонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда KUN.UZ ахборот манбаси хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор туманининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев 12 апрель куни қурилиш вазири этиб тайинланган эди.

Бахтиёр Султонович Раҳмонов - 1959 йил, Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йил Киев муҳандис-қурилиш институти тамомлаган.

Муқаддам Миробод тумани ҳокими ва Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш масаласи бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Шу билан бирга, Сергели туманига ким янги ҳоким этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид