Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши диний ихтилофга янги куч беради – фаластинлик дипломат
АҚШнинг Исроилдаги элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилиши диний ихтилофга янги куч беради, деб ҳисобламоқда Фаластинни озод қилиш ташкилотининг Вашингтондаги делегацияси раҳбари Хусам Зомлот.
“Бахтга қарши, АҚШ маъмурияти асрлар давомида барча динлар учун муқаддас бўлган шаҳарга эгалик қилишга мутлақ ҳуқуққа даъво қилган Исроил томонини олди. Элчихонанинг кўчирилиши муносиб тинчлик ўрнига диний ихтилофга янги куч беради”, деб айтган Зомлот.
Дипломатнинг айтишича, элчихонанинг кўчирилиши АҚШ икки давлатни кўзда тутувчи ечимга эришиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар ташаббусчиси бўлган давр якун топганини билдиради. Зомлотнинг фикрича, АҚШ ушбу минтақада тинчликпарвар ролидан бош тортди ва Фаластин атрофидаги мавҳумликни янада кучайтирди.
АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси бугун, 14 май куни Исроил ташкил топганининг 70 йиллиги кунида Ал-Қудсга кўчирилади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025