Жаҳон | 16:08 / 14.05.2018
11743
2 дақиқада ўқилади

Арманистонда катта миқёсда репатриация режалаштирмоқда

Фото: Sputnik / Арам Нерсесян

Арманистоннинг янги ҳукумати кенг миқёсли репатриация (асирлар, қочоқлар ва кўчирма бўлганларни ўз ватанига қайтариш) устида ишлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда душанба куни журналистларга диаспора ишлари бўйича вазир Мхитар Айрапетян маълум қилди.

Статистикага кўра, Арманистон аҳолиси сони ҳар йили камайиб бормоқда. 2016 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра, бу борадаги кўрсаткич 1970-йиллардан буён илк маротаба 3 млн кишидан пастга тушиб кетди. Мамлакатда истиқомат қилаётган фуқаролар сонининг камайиши ижтимоий-иқтисодий муаммолар туфайли рўй берувчи эмиграция билан боғлиқ. Аввалроқ, Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашинян вазирлар маҳкамасининг мақсадларидан бири аҳолининг мамлакатдан чиқиб кетиши ва ватандошларни ортга қайтариш бўлиши кераклигини маълум қилганди.

«Биз кенг кўламли репатриацияни амалга оширамиз. Бу жараён вақт ва ҳар кунлик фаол ишни талаб қилади», - дея таъкидлаб ўтди Айрапетян.

Унга кўра, инқилоб ғалабаси аввал Арманистондан чиқиб кетган ватандошларга умид берди. «Ҳозир кўпчилик ватанига қайтиб келмоқда, энди биз бу жараённи аниқ қадамлар билан мустаҳкамлашимиз керак», - деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон ҳукуматининг қарорига кўра, Сочида бўлиб ўтадиган ЕОИИ саммитига президент Армен Саркисян эмас, балки бош вазир Никол Пашинян бориши хабар берилганди.

Мавзуга оид