Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХМда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имконияти яратилди
2018 йилнинг 14 май кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Давлат хизматлари марказларида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш амалга оширилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берган.
Қуйидаги манзилларда жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш амалга оширилади:
Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази. Юнусобод тумани, Осиё кўчаси 4-«А» уй. Телефон: 235-52-52. Метронинг «Минор» бекати. Автобуслар: 2, 38, 95.
Учтепа тумани давлат хизматлари маркази. Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси, 21-уй. Телефон: 217-47-82. Автобуслар: 13, 87, 125.
Миробод тумани Давлат хизматлари маркази. Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 31-уй. Телефон: 233-13-47. Автобуслар: 14, 22, 58
Хизмат кўрсатиш вақти - душанбадан жума кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 гача.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев янги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тизимини юқори баҳолаганди.
Мавзуга оид
11:15 / 19.04.2025
Хорижий фуқароларга тўлов эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади
11:12 / 15.01.2025
Германия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда — DW
12:02 / 22.11.2024
Хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси – Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди
18:35 / 18.07.2024