Иқтисодиёт | 20:01 / 14.05.2018
4119
2 дақиқада ўқилади

Xerox Fujifilm билан 6,1 млрд долларлик келишувдан бош тортди

Фото: AP /Douglas Healey

Американинг Xerox компанияси Япониянинг Fujifilm корпорацияси билан келишувни рад этди, томонлар бу ҳақда 2018 йил январь ойида эълон қилишганди. Бу ҳақда Xerox матбуот хизмати хабар берган.

Келишувдан бош тортиш қарори Xerox’нинг 13 фоиз акциясига эга бўлган инвесторлар Карл Айкан ва Дарвин Дисон билан келишмовчиликлар ҳал этилиши бўйича битим имзоланганидан сўнг қабул қилинди. ди. Улар Fujifilm билан бирлашишга қарши чиқдилар ва буни суд тартибига ҳал қилишмоқчи бўлишди.

Сармоядорлар билан эришилган келишувнинг бир қисми сифатида Fujifilm билан келишувни назорат қилиб борган Xerox бош директори Жефф Жейкобсон истеъфога чиқади. Компанияни, шунингдек, бошқарув кенгашининг беш аъзоси ҳам тарк этади. Янги бош директорга IBM ва HP Enterprises’дан чиққан Жон Виcентин айланади. Директорлар кенгашига Icahn Enterprises бош директори Кит Коцци раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Xerox раҳбарияти йирик можаро сабаб истеъфога чиқиши хабар берилганди.

 

Мавзуга оид