Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ғазо секторида одамлар ҳалок бўлиши учун жавобгарликни ХАМАС зиммасига юклади
АҚШ Ғазо сектори чегарасидаги тўқнашувларда кўплаб одамларнинг ҳалок бўлгани учун жавобгарликни ХАМАС ҳаракати зиммасига юклади. Оқ уйнинг таъкидлашича, ХАМАС Исроил давлатини жавоб ҳаракатлар содир этишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котибининг биринчи ўринбосари Раж Шах журналистлар билан брифингда айтиб ўтди.
“Биз Ғазода зўравонлик давом этаётганидан хабардормиз. Бу фожиали ўлимлар учун жавобгарлик тўлиқ ХАМАС зиммасидадир. ХАМАС атайлаб ва орсизларча Исроилни жавоб ҳаракатлари содир этишга ундамоқда. Исроил ўзини ҳимоя қилишга ҳақли”, деб айтган Шах.
Шахнинг айтишича, ХАМАС “юзага келган вазиятдан орсизларча фойдаланмоқда”, АҚШ эса ХАМАС тўхташини истамоқда.
АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши сабабли Ғазода мартдан бери давом этиб келаётган норозиликлар янги куч билан авж олди. Исроиллик аскарлар намойишчиларга қарши жанговар ўқлар қўллаган. Маълум қилинишича, бунинг оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 2,4 мингдан кўпроқ одам яраланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025