Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандликлар йўллардаги қоидабузарликлар бўйича ахборот беришлари мумкин бўлди
Сўнгги вақтларда ички ишлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотларда жамоатчилик назоратини ўрнатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг фуқаролар мурожаатларини тез ва мақсадли ўрганиб чиқувчи махсус сайти ишга туширилди.
Ҳозирча тест режимида ишлаётган веб саҳифа ўзбек тилида юритилмоқда. Сайтнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг автомобилларига ўрнатилган видео қайд этиш мосламалари ёки гаджетлар ёрдамида суратга олинган қоидабузарликлар акс эттирилган видеороликларни жойлаштириш ва қоидабузарлар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар қўллашдан иборат. Бунда фойдаланувчи ўз видео лавҳасини веб саҳифанинг мобиль-мухбир мурожаатномаси орқали юбориши мумкин. Юборилган видео материал бошқарма ходимлари томонидан ўрганиб чиқилади ва қоидабузарлик ҳолати тасдиқланса, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилади.
Бугунги кунга қадар ҳайдовчилар томонидан юборилган видео лавҳалар асосида 58та ҳолат тасдиқланган бўлиб, улардан 13 та ҳолат қарама-қарши ҳаракатланиш, 29таси светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 7 марта йўл чизиқларини босиб ҳаракатланиш ҳолатлари кузатилган. Қоидабузар хайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025