Туркия Исроил элчисига мамлакатни тарк этишни таклиф қилди
Анқара Исроил элчисига Туркияни тарк этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакилига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.
Аввалроқ Туркия Исроилдаги элчиси ортга чақиртирилишини маълум қилганди. Исроил ва бир қатор мусулмон давлатларнинг муносабатлари Ғазо секторидаги тўқнашувлар оқибатида ёмонлашди. Тўқнашувларга АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши сабаб бўлган.
Исроиллик ҳарбийлар элчихонанинг кўчирилишига қарши чиқаётган фаластинликларни ўққа тутмоқда. Охирги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида 61 фаластинлик ҳалок бўлган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини геноцид деб атаган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024