Спорт | 20:02 / 16.05.2018
12848
1 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» билан турнирни тарк этди

Фото: OSPORTS

Осиё Чемпионлар Лигасида 1/8 финал ўйинларига якун ясалди.

«Шанхай СИПГ» ўз майдонида «Кашима Антлерс»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо, дастлабки ўйиндаги 1:3 ҳисобидаги мағлубият шанхайликларнинг мусобақадаги иштирокига якун ясалишига сабаб бўлди. 

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Яна бир баҳсда кореянинг иккита клуби беллашди. «Сувон» ўз майдонида «Улсан»ни 3:0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга чиқди.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйинлари
16 май

Шанхай СИПГ (Хитой) - Кашима Антлерс (Япония) - 2:1
Голлар: Ҳалк (7, 81 пен) - Дои (42)
Дастлабки ўйин: 1:3

Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Улсан Ҳёнде (Жанубий Корея) - 3:0
Голлар: Ким Гун Ҳи (26, 31), Вагуининьо (90+1) 
Дастлабки ўйин: 0:1

Мавзуга оид