«Росатом» Ўзбекистон бўйича баёнот берди
Ўзбекистон ҳар томонлама жуда яхши мисолдир. Бу ҳақда «Росатом» корпорацияси бош директорининг биринчи ўринбосари Кирилл Комаров Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган «Атомэкспо-2018» форуми доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда KUN.UZ мухбири.
«СССР даврида Ўзбекистон уран қазиб олинган асосий жойлардан бири бўлган. Бу ҳозир ҳам қилинмоқда, бунинг учун жуда яхши технологиялар бор. Ўзбекистонда тадқиқот реактори ҳам бор. Мамлакат ҳукуматининг яқинда ушбу реакторни қайта ишга тушириш бўйича қарори жуда тўғри бўлди, деб ҳисоблайман. Биз бунда фаол ёрдам бермоқдамиз. Июнда ёқилғи юкланади ва реактор яна ишлай бошлайди.
Ўзбекистон ўз ресурсларига бой давлат сифатида машҳур. Яхши биламизки, ушбу давлатда газ жуда кўп, газда электр энергиясини ишлаб чиқиш имконияти ҳам бор. Бироқ, Ўзбекистон атом энергияси ҳақида жуда жиддий ўйламоқда. Нега? Биринчидан, Ўзбекистонга газни ёқишдан кўра, экспорт қилиш фойдали. Мамлакатга атом станцияси бўлиши, газ эса экспортга чиққани яхшироқ. Бундан ташқари, атом энергияси бу фақат шунчаки энергия эмас. Бу исталган мамлакатни ривожлантириш учун жуда катта турткидир – илм-фан, таълимга ёрдам, юқори технологияли саноатнинг барпо этилиши. Бу станциялар ёнида шаҳарлар, яхши маошга, яшаш шароитларига эга одамлар пайдо бўлади.
Бироқ, ушбу масалага комплекс ёндашув лозим. Мамлакатда қонунчилик, ушбу объект хавфсизлигини кузата олувчи ядровий тартибга солиш тизимининг бўлиши, технологияларнинг маҳаллийлаштирилиши ва маҳаллий саноатнинг бунда иштирок этиши учун шароитлар яратилиши, станцияга ҳам хизмат кўрсатиши, ҳам уни таъмирлаши мумкин бўлган кадрлар борлиги муҳим. Аммо, ушбу барча нарсаларни амалга оширса бўлади. Ўзбекистон бу йўлни бошлаётган биринчи давлат эмас. Ишончим комилки, Ўзбекистонда ажойиб лойиҳани амалга оширамиз», - дея айтиб ўтди Комаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика 2018 йилда Россия билан республика ҳудудида атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича ҳужжатлар имзолашни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди.
Лола Рахманбаева
Мавзуга оид
11:40 / 19.10.2024
Японияда биринчи марта 50 йилдан ортиқ ишлаётган АЭС реактори фаолиятига рухсат берилди
20:20 / 16.10.2024
АЭС дирекцияси раҳбари: Ишлатилган ядро ёқилғиси Россияга олиб кетилади
15:00 / 14.10.2024
Франция радиоактив чиқиндиларни қозон ва вилкаларга айлантиришни режалаштирмоқда
20:57 / 08.10.2024