Спорт | 14:12 / 16.05.2018
5112
1 дақиқада ўқилади

Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилди

Фото: Squawka

«Эвертон» Сэм Эллардайсни бош мураббийлик лавозимидан истеъфога чиқарди.

Клуб расмий сайтида мураббий ишдан кетгани расман маълум қилинган. Шартнома икки томон розилигига кўра муддатидан олдин бекор қилинган.

Эллардайс «Эвертон»га 2017 йил ноябрида Роналд Куман ўрнига бош мураббий этиб тайинланганди. У жамоани инқироз ҳолатида, 13-ўринда қабул қилиб олди ва кетма-кет ғалабаларга эришиб, ишончни оқлаганди. Аммо клуб мавсум якунида яна муваффақиятсиз натижалар қайд эта бошлади ва мавсумни АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда якунлади.

У мерсисайдликлар жамоаси бошқарувида жами 26 ўйин ўтказди ва 10 ғалаба ва 7 дурангга эришди, 9 марта мағлуб бўлди.

Бундан аввалроқ, клуб раҳбарияти «Уотфорд»нинг собиқ бош мураббийи Марку Силвани ишга таклиф қилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Мавзуга оид