Жаҳон | 11:36 / 16.05.2018
5502
1 дақиқада ўқилади

Трамп Пашинянни табриклади

Фото: Sputnik / Aram Nersesyan

АҚШ президенти Дональд Трамп Никол Пашинянни Арманистон бош вазири лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Интерфакс Арманистоннинг АҚШдаги элчихонасига асосан хабар берган.

Трампнинг қутлов телеграммасида маълум қилишича, ўзаро манфаатли кўплаб соҳаларда биргаликда ишлаш имкониятини интиқлик билан кутмоқда. Жумладан, бу савдо алоқалари, демократик институтлар ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашда юз беради.

«Коррупция билан курашдаги яхши ўзгаришлар, барча сиёсий партияларнинг бирдамлиги ва Тоғли-Қорабоғ можаросига тинч йўл билан ечим топиш бу саъй-ҳаракатларга кўмак беради ҳамда Арманистонга ёрқин келажакни таъминлайди. Сизга ва арман халқига энг эзгу ниятларни тилаб қоламан», - дейилади АҚШ президентининг қутловида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда катта миқёсда репатриация режалаштирилаётгани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид