Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Афросиёб” тезюрар поездига тош отган шахс аниқланди - ИИВ
Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 15 май куни номаълум шахс “Самарқанд-Зарафшон” темир йўл бекатлари оралиғида “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поездининг вагон ойнасига тош отиши натижасида вагон ойнаси дарз кетган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида “Афросиёб” тезюрар поезди ойнасига Самарқанд шаҳар Мотрид маҳалласи 37-сонли ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси М.Б. тош отганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, у ва онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Афросиёб” тезюрар поездига яна тош отишгани, ИИВ баёнот билан чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025