Жаҳон | 20:47 / 17.05.2018
10246
2 дақиқада ўқилади

Индонезия яқинида кўплаб янги сув ости жонзотлари топилди

Сингапур ва Индонезия биологлари гуруҳи Ҳинд океани тубида аввал фанга номаълум бўлган бир қатор жонзотларни аниқлашди. Бу ҳақда Daily mail нашри маълум қилди

Март охирида олимлар Ҳинд океани бўйлаб 2 ҳафталик экспедицияга жўнашган. Улар экспедиция давомида 800 га яқин турдаги жонзотларни таҳлил учун танлаб олишган. Жонзотлар орасида бир нечта янгилари, жумладан “қонли креветкалар” ва “аррали омар” бўлган.  

“Ҳинд океанининг бу қисмида ҳеч қачон чуқур сув ости жонзотлари изланмаган, шу сабабли бу ерда нима топиш мумкинлигини билмасдик”, деб айтган биологлардан бири.

Олимларнинг фикрича, улар тутган янги жонзотлар орасида эътиборлиларидан бири мушук ўлчамидек келадиган катта сув ости суварагидир. Унга Дарт Вейдер Изопод деб ном ҳам берилган.

Тахмин қилинишича, экспедицияда очилган янги турдаги жонзотларни ўрганишга бир неча йил кетади. Биологлар тадқиқотларининг илк натижаларни 2020 йилгача чоп этишмоқчи.

Мавзуга оид