Боксчи “Бу ринг меники, бу ерда мен қиролман”, дейиши керак. Баҳодир Жалолов билан видеосуҳбат
KUN.UZ’нинг навбатдаги меҳмони ўзбекистонлик боксчи, Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов бўлди. Спортчи билан бўлиб ўтган самимий суҳбатда унинг шахсиятида очилмаган қирралар кўзга ташланди.
Youtube'да кўриш
Mover.uz'да кўриш
Профессионал боксга илк қадам
– Тўғрисини айтсам, профессионал боксга кириб келишимдан асосий мақсад – Ўзбекистонда ўз вазним бўйича менга рақобатчининг йўқлигидир. Шунинг учун профессионал боксга ўтишга мажбур бўлдим. Бундан ташқари, Олимпиада ўйинларида ҳали олтин медални қўлга киритганим йўқ. Шунинг учун, ҳар томонлама режа қилиб, профессионал боксга ўтишга қарор қилганман. Шартномамда ҳам Олимпиада ўйинларига, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш банди ҳам киритилган.
Яна бир жиҳати бор-ки, юқорида айтганимдек, Ўзбекистонда вазним бўйича рақибим топилмагани учун ўсишдан қолдим. Ўз устимда ишлаш мақсадида АҚШга бориб, муносиб жангчилар билан бирга рингга кўтарилдим. Ҳозир Майамида машғулотлар ўтказяпман. Вазни оғир бўлган кўп машҳур боксчилар ўша ерда машғулот ўтказишган. У ерда ҳозир ҳам шундай қилишади. Шунинг учун улар билан спаррингларга тушиб, машғулот олиб боряпман.
Промоутерлар масаласи
- Алҳамдулиллаҳ, бизга ҳам кўп жойлардан таклифлар бўлди. Мана шу таклифларни ўрганиб чиқиб, Дионте Уайлдер деган машҳур боксчининг промоутери бўлган Дибала деган машҳур шахс ва “Файт” промоутерлик компанияси билан шартнома туздим. Ҳозир иккаласида ҳам ишлаяпман. Ҳаммаси яхши, жангларни ўз вақтида ўтказиб беришимга ёрдам қилишади, шароитлар қилиб беришган. Ҳозирги мақсадим кўпроқ жанг ўтказиб, боксчи сифатида рейтингимни ошириш. Мени ҳозир пул қизиқтирмайди.
Ўзбекистонда шу пайтгача Олимпиадада оғир вазнли боксчи чиқмаган. Мен келажакда ўз вазним тоифасида Олимпиадада юртим байроғи остида рингга кўтарилишдир. Жумладан, Жаҳон чемпионатларида ҳам.
Мақсадлари
- Тўғрисини айтсам, мен ҳалиям профессионал боксда хомман. Ҳар бир боксчининг 10 фоиз кучи бўлади. Менда 10 фоиз эмас, ҳатто 5 фоиз ҳам куч йўқ. Шунинг учун бу борада ўз устимда меҳнат қиляпман. Мақсадим бир-икки йил рейтинг учун жанг қилиш. Навбатдаги жангимни 9 та жангини 9 та нокаут билан якунлаган боксчи билан ўтказаман. Бу ҳам юқори рейтинг беради. Лекин ҳозирча камар учун урушиш ниятим йўқ. Бунга Олимпиададан сўнг қўл урмоқчиман.
Иккинчи жангим жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган, аммо ҳали рақиб маълум эмас. Ҳар бир боксчи ўзини психологик тайёрлашни билиш керак.
Тўғрисини айтсам, бир-икки йил олдин ўзимни бундай тайёрлай олмасдим. Рингга чиққач: “Бу рингда мен қиролман”, деган ички туйғу ўтиши керак. Дунёнинг қайси бир жойида бўлмасин мен ўз уйимда, Ўзбекистонда чиқаяпман, деган тасаввур бўлиши лозим экан.
Мавзуга оид
03:07 / 11.08.2024
Баҳодир Жалолов ҳаваскордан профессионал боксга ўтганини эълон қилди
02:17 / 11.08.2024
Баҳодир Жалолов — икки карра Олимпиада чемпиони
11:15 / 08.08.2024
Париж саргузаштлари — футболчилар нимадан норози бўлди?
02:39 / 08.08.2024