Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХМК Ўзбекистонга қуёш энергетикасини ривожлантириш учун 1 млрд доллар жалб этишда ёрдам беради
Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи доирасида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан консультацион хизматлар тўғрисида битим имзоланди.
ХМК Ўзбекистонда қуёш электростанцияларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш мақсадида давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади.
Томонлар ушбу лойиҳалар учун 1 миллиард долларгача инвестицияларни жалб қилишни режалаштирдилар.
Ташриф доирасида Жаҳон банки билан умумий қиймати 940 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит битимлари имзоланди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистонда энергия самарадорлиги, мева-сабзавотчилик ва шошилинч тиббий ёрдамни яхшилаш бўйича тўртта янги лойиҳа молиялаштирилади.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
18:22 / 28.04.2025
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
19:43 / 18.04.2025
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Германия тараққиёт банкидан 23,5 млн евро кредит олинади
15:24 / 09.03.2025