Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Арктикага товушдан тез ҳаракатланувчи ракета ташувчиларни юборди
Россия ҳаво-космик кучларининг узоқ авиация қўмондони Сергей Кобилашнинг маълум қилишича, Россия армияси Арктикага Ту-160 товушдан тез ҳаракатланувчи ракета ташувчиларини юборди. Бу минтақа ҳимоясини кучайтириш учун қилинди, дея айтиб ўтди ҳарбий «Красная звезда» газетасига берган интервьюсида.
«Жорий йилда Анадирга Ту-160 самолётларида боришни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирда Арктика биз учун стратегик аҳамиятга эга, шунинг учун ўзимизга янги аэродромлар ва ускуналарни ўзлаштирмоқдамиз. Улар денгиз чегаралари томонидан ва бу йўналишда мамлакат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради», - дея айтиб ўтди Кобилаш.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, 2017 йилда Ту-22М3 биринчи марта Анадир ва Воркутага қўнган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Россия Арктикада «ҳарбий рақобатга» киришиши мумкин экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025