Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Буни бошқалар ҳам қилади". Платини ЖЧ-1998’да ҳийла ишлатишганини тан олди
УЕФАнинг собиқ раҳбари Мишель Платини 1998 йилги жаҳон чемпионатида Франция билан Бразилия терма жамоаларини финалга қадар учраша олмайдиган қилиб, гуруҳларга ажратилганини тан олди.
"Биз 6 йил давомида жаҳон чемпионатига тайёрланиб, кичик ҳийлалардан фойдаланмасак бўлмасди. Бошқа мезбон давлатлар буни қилмайди, деб ўйлайсизларми? Франция ҳамда Бразилия ўртасидаги финал барчанинг орзуси эди", – деди Платини.
1998 йилги финалда Франция Бразилияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
2015 йил Платини коррупция билан боғлиқ муаммолар сабаб УЕФА раҳбарлигидан четлатилган эди.
Мавзуга оид
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
12:20 / 09.09.2020
Камавинга – Франция миллий жамоасининг 106 йил ичидаги энг ёш дебютанти
08:49 / 17.12.2019
ФИФА Блаттер ва Платинини судга берди
00:27 / 16.11.2019