Ўзбекистон | 23:12 / 19.05.2018
20510
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Гаррининг тўй маросимини Тошкентда ҳам нишонлашди

Британиялик шаҳзода Гарри ва америкалик актриса Меган Маркл никоҳдан ўтишди. Ушбу маросим ва қиролича Елизаветта II таваллуд куни муносабати билан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси базм уюштирди. 

Лондонда ўтган асосий маросим қироллик оиласи аъзолари, жуфтликнинг яқин дўстлари ва кўплаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги элчининг резидециясида бўлиб ўтган байрам кечасида ҳам хорижий дипломати корпус вакиллари, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, турли ташкилот ва идора мутасаддилари ҳамда элчихонанинг фахрий меҳмонлари иштирок этди.

Йиғилганлар британча чипси ва балиқ, миллий таомлар билан сийланди. Ҳовлида ўрнатилган катта экран орқали меҳмонлар никоҳ маросимини кузатиб боришди. 

Никоҳда Гаррининг куёв жўрасига акаси шаҳзода Уильям айланди. Келинни меҳробга шаҳзода Чарльз олиб келди. ​​Шундай қилиб, қироллик оиласида 7 йилдан сўнг яна тўй маросими ўтказилди.

Мавзуга оид