Жамият | 15:10 / 19.05.2018
13804
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқарони ноёб қушлар баҳонаси билан 33 минг долларга «ухлатиб» кетишди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 17 май куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил март ойидан сентябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида З.Маъруф кўчасида яшовчи С.Н. Ибрат маҳалласида яшовчи А.И.га ноёб турдаги қушларни сотиб катта фойда олишини айтиб ишончига кириб, ундан 33 минг 550 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

С.Н.ни ушлаш чо ралари кўрилган.

Мавзуга оид