Жаҳон | 22:28 / 20.05.2018
17301
1 дақиқада ўқилади

Hercules самолёти ҳарбий устидан бор-йўғи бир неча метр баландликдан учиб ўтди (видео)

Интернетда ҳарбий устидан бор-йўғи бир неча метр баландликдан С-130 Hercules ҳарбий-транспорт самолёти учиб ўтиб кетгани видеоси пайдо бўлди.

The Drive нашрининг ёзишича, ушбу воқеа Саудия Арабистони АҚШда ишлаб чиқарилган С-130 самолётларини хусийларга қарши қўллаётган Яманда юз берган.

Видеода ҳарбийлардан бири бош кийими билан пастлаб учаётган самолёт фюзеляжига тегмоқчи бўлгани, унинг шериги эса буни тасвирга олаётгани акс этган.

Фойдаланувчиларни самолётнинг бундай моҳирона бошқарилиши ҳайратлантирган. Бироқ баъзилар бундай қўниш жуда хавфлилигини қайд қилишган. 

“Жуда пастлаб қўниш”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

С-130 Hercules 20 тонна юк кўтара оладиган транспорт самолёти бўлиб, тактик ташишлар ҳамда қўшинлар ва ҳарбий техникани десантлаш учун қўлланади. 

Мавзуга оид