ИШИД Грознийдаги қуролли ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
ИШИД террорчи ташкилоти Грознийдаги православ черкови олдида амалга оширилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Террорчилар фаолияти мониторинги билан шуғулланувчи SITE Intelligence Group тадқиқот ташкилоти сайтида шу ҳақида маълум қилинди.
"ИШИДнинг Кавказдаги бўлими Чеченистон пойтахтидаги Михаил Архангель черковида амалга оширилган ҳужумни ўзининг ютуғи деб ҳисоблайди", - дейилади материалда. Сайтда бундан бошқа изоҳ берилмаган.
19 май куни Грозний шаҳрида Михаил Архангель черковига ҳужум амалга оширилди. Ёвуз ниятли кимсалар ибодатхонага киришга уриниб, дераза ва эшикларни синдиришган, бироқ одамлар иншоотда яширинишнинг уддасидан чиқишган. Ҳужум қилганлар 4 нафар бўлган ва улар ўқотар қуроллар ҳамда пичоқлар билан қуролланган бўлган. Улар ибодатхонадаги кишиларни асирликка олмоқчи бўлишган.
Черков ходимининг сўзларига кўра, ҳужум қилганлар "Аллоҳу акбар" дея қичқиришган. Махсус операция натижасида уларнинг бари воқеа жойида ўлдирилган. Шунингдек ҳужум давомида икки полициячи ва Чеченистонга қариндошларини излаб борган ўзбекистонлик Артемий исмли шахс ҳам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
20:54 / 11.08.2024