Президент Андижон вилояти ҳокими фаолиятига қандай баҳо берди?
19 май куни Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари йиғилиш давомида Андижонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларда вилоят ҳокимининг меҳнати катта эканлигига тўхталди, дея хабар беради тадбирда иштирок этган «Kun.uz» мухбири.
«Бугун Андижон вилояти ҳокими билан кўп гаплашдим. Менга бир нарса маъқул бу ҳокимда, сизлар шуни билингки, мен масала қўйган одамни жуда ҳурмат қиламан. Масала қўйишни билган одам 50 фоиз муваффақиятга эришади дегани.
Фурсатдан фойдаланиб айтиб ўтмоқчиман — мен ҳокимдан розиман. Шуҳрат Қўшоқбоевич ўз олдига қўйилган вазифаларни қўлидан келганича бажаришда Ўзбекистон ҳокимлари орасида олдинги қатордагилардан бири десам, адашмаган бўламан. Бу ҳам Андижон халқининг бахти.
Мен вилоятдаги ишларни кўриб, ҳокимнинг куйганини кўриб айтяпман. Бугун кун давомида 50 та масала қўйди, ҳар бирининг остида камида 5 миллиардлик сармоя ётибди. Шуҳрат Қўшоқбоевич мана шундай фаол сафдошимиз, мен энг ишонган ҳокимлардан бири. Мен буни юрагимдан айтяпман», дейди президент.
Президент 20 май куни ҳам Андижон шаҳрида бўлиб, бир қатор ижтимоий объектларда амалга оширилган ишлар билан танишиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
10:22 / 05.08.2024
Андижонда юк машинаси темирйўл кўприги устунига бориб урилди
19:16 / 03.08.2024
3 кунлик дабдаба ва камситилган журналистлар. Андижондаги фестивалга қанча сарфланди?
21:41 / 14.07.2024