Спорт | 07:50 / 21.05.2018
28006
2 дақиқада ўқилади

Месси яна бир бор «Олтин бутса» соҳибига айланди

Фото: FC Barcelona

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум якунларига кўра Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари учун топширилувчи «Олтин бутса» совринини қўлга киритди.

Аргентиналик футболчи Испания чемпионатининг 36 ўйинида 34 голга муаллифлик қилди. Месси 68 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда, у «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ортда қолдирган. Салоҳ ҳисобида Англия чемпионатининг 36 ўйинида урилган 32 гол бор. 3-ўринни Ҳарри Кейн эгаллади (АПЛнинг 37 ўйинида 30 гол).

Месси 2010, 2012, 2013 ва 2017 йилларда ҳам ушбу совринга сазовор бўлганди. Энди унда шундай совриндан 5та бўлди. «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бундай совринни 4 бор қўлга киритган.

«Олтин бутса» рейтингида урилган тўплар сони чемпионатнинг тегишли коэффициентига кўпайтирилади. Етакчи 5 чемпионатда урилган голлар 2 очко билан баҳоланади.

Қуйида 2017/2018 йиллардаги мавсум бўйича етакчи тўпурарлар ўнталиги келтирилган:  

1. Лионель Месси («Барселона») — 34 гол (68 очко);
2. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 32 (64);
3. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — 30 (60);
4. Роберт Левандовски («Бавария») — 29 (58);
5. Чиро Иммобиле («Лацио») — 29 (58);
6. Мауро Икарди («Интер») – 29 (58);
7. Эдинсон Кавани («ПСЖ») – 28 (56);
8. Криштиану Роналду («Реал») – 26 (52);
9. Жонас («Бенфика») – 34 (51);
10. Луис Суарес («Барселона») – 25 (50).

 

Мавзуга оид