Ўзбекистонда давлат хизматчилари қасамёд келтириши белгилаб қўйилиши мумкин
Аввал хабар қилинганидек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида «Давлат хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасининг 55-моддасида давлат хизматига биринчи марта кирган давлат хизматчиси қуйидаги мазмундаги қасамёд қабул қилиши таъкидланади:
«Мен Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш, ўз фаолиятимда Ўзбекистон Республикасининг давлат хизмати принципларига риоя қилиш, ўз вазифаларимни ҳалол ва виждонан бажариш ва Ўзбекистон халқига хизмат қилишга, бу қасамёд бузилса, қонунда белгиланган жавобгарликка тортилишга тантанали равишда қасамёд қиламан».
Шундан кейин қасамёд келтирувчи шахс қасамёд матнини имзолайди ва у қабул қилинган санани кўрсатади.
Қасамёд матни давлат хизматчисининг шахсий ишида сақланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат хизматчилари даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобот беришга мажбур бўлиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:47 / 26.09.2024
Сенатдаги қўмита раиси бир вақтнинг ўзида бошқа жойда ҳам ишлашига изоҳ берилди
09:10 / 21.09.2024
Тиббиёт муассасасига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди
08:40 / 19.09.2024
Учта банкнинг 148 ходими тадбиркорлик билан шуғуллангани аниқланди
11:41 / 13.09.2024