Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода "Ипак ва зираворлар - 2018" фестивали бўлиб ўтади
25 майдан 27 майга қадар Бухоро шаҳрида XVII халқаро "Ипак ва зираворлар - 2018" фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақида uzbekistan.travel сайтида хабар берилди.
"Ипак ва зираворлар - 2018" фестивали Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмасининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилади. Мазкур фестиваль ўзбек халқи маданий меросини асраш йўлида хизмат қилади.
Фестивалнинг асосий мақсади — миллий ҳунармандчилик, халқ хўжалиги ютуқларини халқаро миқёсда ривожлантириш, маданий алоқаларни кенгайтириш ва Бухоро шаҳрини жаҳон туризми марказларидан бирига айлантириш.
XVII халқаро "Ипак ва зираворлар - 2018" фестивали дастуридан миллий ансамбллар чиқишлари, мамлакатнинг барча бурчакларидан ташриф буюрган ипак маҳсулотлари ва зираворлар ишлаб чиқарувчиларининг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шу билан бирга, бу ерда ҳунарманд усталар ишлари намойиш этилади.
Бундан ташқари, турли маҳорат дарслари, миллий ўйинлар ва кўнгилочар машғулотлар, тасвирий ва амалий санъат галереяси кўргазмаси бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида шунингдек Ўзбекистон тарихига бағишланган фильмлар ҳам намойиш қилинади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025