Жамият | 14:39 / 22.05.2018
7962
1 дақиқада ўқилади

Coscom’дан ўғирланган аккумулятор қайтарилди – ИИВ

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2018 йил 9 январдан 24 февралгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс “Coscom” МЧЖга тегишли Сойлиқ қишлоғида жойлашган антенна минораси ҳудудига темир сеткасини ошиб ўтиш йўли билан кириб, умумий қиймати 6 млн сўмлик TS станциясининг 4 дона аккумулятор батареяларини ўғирлаб кетган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи Р.Т. ва “Салар” ШФЙда яшовчи Ш.Т. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Мавзуга оид