Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга ташриф буюрди
22-23 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги ҳарбий делегация Тошкентда бўлиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, юқори мартабали меҳмон Россия Федерацияси Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли махсус самолёти билан 21 май куни кечқурун Тошкентга етиб келган.
Хабар қилинишича, 22 май куни эрталаб Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Сергей Шойгуни кутиб олиши режалаштирилган. Ташриф давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари хусусида сўз юритилади.
Шунингдек, ташриф доирасида Россия Федерацияси Мудофаа вазири Ўзбекистонда етук ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг замонавий жараёнлари билан Қуролли Кучлар академиясида танишиши ва ҳукумат даражасидаги бир қанча учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
09:28 / 09.11.2024
Шойгу: Украинадан РФга «стратегик мағлубият» етказиш учун қурол сифатида фойдаланиш режаси барбод бўлди
01:36 / 01.10.2024
Россиянинг 2025 йилга мўлжалланган бюджети мамлакат тарихидаги «энг махфийлаштирилган» лойиҳага айланади
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
18:04 / 29.08.2024