Ўзбекистон | 15:02 / 22.05.2018
10306
1 дақиқада ўқилади

Учинчи Boeing-787 Dreamliner самолётининг эксплуатацияси бошланди

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Жорий йилнинг 20 май куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси янги Boeing-787 Dreamliner'да Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди.

«Орзу лайнери»да Тошкентдан 244 нафар йўловчи парвоз қилиб, қайтишда 259 нафар йўловчи учиб келди.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2016-йил сентябрь ойидан Boeing-787 Dreamliner самолётининг тижорий эксплуатасиясини бошлаган. Бугунги кунда ушбу русумдаги иккита лайнерда Дубай, Истанбул, Тел-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур, Сингапур ва Нью-Йоркка қатновлар амалга оширилмоқда.

Яқин кунларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг учинчи Dreamliner'и ҳам узоқ масофаларга трансатлантик қатновларни бажариши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид