Вазир: Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп учрашувига 1 йил тайёргарлик кўрилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Дональд Трамп учрашувига тахминан 1 йил тайёргарлик кўрилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилган.
«Бу, аввало, табиий ташриф. Икки давлат ўртасидаги муносабатларга тегишли. Шунингдек, кўп жиддий масалалар йиғилиб қолганди. Шу масалалар атрофида фикр алмашиш керак эди. Алоқаларимизни янги босқичга кўтариш зарурияти бор эди. Америка ҳозир дунёда энг катта иқтисодиётга эга бўлган давлат. Улар билан муносабатларни ривожлантириш, турли соҳаларда алоқаларни кучайтириш - бизнинг давлатимиз миллий манфаатларига тўлиқ жавоб беради», дейди вазир.
Вазир жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон масаласига бағишлаб, ўтказилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияси ҳақида эслаб, шу муносабат билан АҚШ давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактуб тўғрисида гапириб ўтди.
«Мана шу мулоқотлар орасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти бир неча марта Америка томонидан мана шу таклифни (Оқ уйга ташриф - таҳр.) олганди. Кейин, яқинда расмий равишда, дипломатик каналлар орқали таклифнома келиб тушди. Кейин катта тайёргарлик билан, мана шу ташрифни ўтказдик», дейди Абдулазиз Комилов.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024