Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчиларни жавобгарликка тортадиган ва рағбатлантирадиган замонавий балли тизим жорий этилади
Ўзбекистонда илғор хориж тажрибасини (ХХР, Грузия, ГФР, Буюк Британия, Франция, Австрия ва бошқа давлатлар) ҳисобга олиб, ҳайдовчиларни жавобгарликка тортадиган ва рағбатлантирадиган замонавий балли тизим жорий этилади. Бу 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йул ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган.
Хусусан, қуйидагиларни назарда тутадиган балл тўплаб бориш тизимини жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади:
ҳар йили ҳайдовчилик гувоҳномасига 12 балл ёзиш. Бу баллар қоидабузарлик турига қараб камайиб боради (яъни, агар ҳайдовчининг қоида бузиши 12 баллга етса, у ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади);
балл тизимини қўллашда дифференциал ёндашув (яъни, жарима баллари Йўл ҳаракати қоидалари қанчалик оғир бузилганлигига қараб белгиланади);
муайян вақт ичида Йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.
Мавзуга оид
10:45 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
10:43 / 21.02.2025
Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
08:24 / 28.03.2024
Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади
08:14 / 19.09.2023